Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига стипендия жорий этилиши мумкин
“Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат билан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклини жорий қилиш имкониятини кенгайтириш ва таълим жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш мўлжалланмоқда.
Қайд этилишича, дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасасига ҳар йили 50 млн сўмдан маблағ ажратилади.
Профессионал таълим муассасаси ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) сотиши мумкин. Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги табақалаштирилган тартиби жорий этилади.
Тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сотишдан ҳамда бўш турган бино, иншоотлар, ўқув-тажриба майдонлари ва ер участкаларини ижарага беришдан тушган маблағларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари ва хомашё материаллари, хорижий адабиёт ва ўқув қўлланмаларни харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва рағбатлантириш, ўқувчиларга стипендия тўлаш учун мустақил сарфлаш ҳуқуқлари берилади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тўлиқ ёки қисман давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилади.
Унга мувофиқ, касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси, психологи, ёшлар етакчиси ва тарбиячисининг базавий тариф ставкалари умумтаълим муассасалари тегишли ходимлари базавий тариф ставкаларига, касб-ҳунар мактаби биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишли равишда умумтаълим муассасалари иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:12 / 03.05.2025
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

20:34 / 30.04.2025
Нодавлат таълим хизматлари учун лицензиялашнинг янги тизими жорий қилиниши мумкин

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

12:30 / 29.04.2025