Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар декларация қилинади - Сенат бу тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида сенаторлар ишни “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқишдан бошладилар.
Фото: Senat.uz
Таъкидланишича, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар билан бир қаторда, бугунги кунда айрим йўналишларда муаммолар сақланиб қолмоқда. Бир қатор қонун ҳужжатларида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида тушунтириш берилган бўлса-да, давлат органлари ва муассасаларида уларни амалга ошириш ва назорат қилишнинг аниқ механизмлари белгиланмаган. Соҳада ягона амалиётни шакллантирувчи ваколатли орган мавжуд эмас, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш амалиёти йўлга қўйилмаган.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган бўлишига қарамасдан, қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик масалалари назарда тутилмаган.

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун юқоридаги муаммоларни бартараф этиши билан бирга коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи манфаатлар тўқнашуви соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Қонун билан манфаатлар тўқнашувининг тушунчаси, давлат хизматчиларининг мажбуриятлари ҳамда уни тартибга солиш бўйича аниқ механизмлар белгиланган. Қонун билан унинг қўлланилиш доираси аниқлаштирилмоқда.
Қонун давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда ваколатли органлар белгиланмоқда.
Эндиликда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни амалга оширадиган органлар сифатида мустаҳкамланмоқда.
Қонунда давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш асослари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
19:50 / 19.12.2025