Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 4 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Фото: iStock
Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,6 бараварга оширди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 4,04 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан ва 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Бундан олдин, ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни янада кўпайтиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
21:50 / 24.03.2026