Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳеч ким тезак қилмай қўйди” – Қумқўрғон тумани ҳокими қиш учун таппи-тезак ғамлашга чақирди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов маҳаллий кенгаш сессиясида одамлар тезак қилмай қўйганини айтиб, буни халққа тушунтириш кераклигини билдирган. “Нимага энди биз газ-газ деб қолдик? Газнинг таги бўлса қани, йўқ-да шу”, деган ҳоким.
Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов одамлар тезак қилмай қўйганини айтди. Ҳоким бу ҳақда халқ депатутлари Қумқўрғон тумани кенгашининг 2025 йил 12 сентябр куни ўтказилган навбатдаги X сессиясида гапирган.
Сессияда бир нечта масалалар кўриб чиқилган. Жумладан, “Қумқўрғон туман газ” филиали бошлиғи И.Мустафоқуловнинг ҳисоботи тингланган.
Жараёнда сессияга раҳбарлик қилаётган туман ҳокими куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида ҳам тўхталиб ўтган.
“Мутахассислар томонидан бу йил қиш совуқ келади деган прогноз қилиняпти. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўришимиз зарур. Қор, ёмғир ёғган кунлари халқ қийналмаслиги керак...
Мана, оддий бир тезак, ҳозир ҳеч ким тезак қилмайди. Уйларга тезак, чалмаларни йиғиб, босиб, қишда қор ёғдими, иккита тайлаб қўйса бўлади-ку. Нимага энди биз газ-газ деб қолдик? Тушунган бўлганларинг учун айтяпман, газнинг таги бўлса қани, таги йўқ-да шунинг”, деган туман ҳокими.
Шунингдек, ҳоким туманнинг 90 фоиз аҳолиси буни тушуниб турганини, 10 фоизи тушунмаслигини маълум қилган. “Одамларга яна бир марта тушунтиришимиз керак”, деган у.
Анвар Нормаматов 2022 йил июн ойидан бери Қумқўрғон туманига ҳокимлик қилиб келади. Бунгача у Термиз шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, тезак чорва моллари гўнгини қуритиб, тайёрланадиган ёқилғи тури ҳисобланади. Ундан асосан қишлоқ жойларида фойдаланилади.
Мавзуга оид
15:41
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:15
Президент суперкомпютер кластерлари ва дата-марказлар сони оширилишини маълум қилди
13:12
Янги энергетика қувватлари ҳисобига Ўзбекистон аҳолисининг йиллик электр истеъмоли тўлиқ қопланади
12:37