Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятидаги ЙПХ патруль автомобиллари видеорегистратор билан таъминланди
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон манфаатларига, унинг бахтли-саодатли ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХ хизмати ходимлари ҳам халқ манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қатъият билан фаолият олиб бориб, вилоят автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш, содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2017 йил 22 декабрь куни ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ушбу йўналишдаги ишларнинг дебочаси сифатида, бошқарма тасарруфида бўлган 52 та доимий равишда хизматда фойдаланиладиган ЙПХ патруль автомобилларига замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган видеорегистратор камералари ўрнатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига асосланиб, KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
Мазкур видеорегистратор камералари автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузиш ҳолатлари ва бошқа ҳуқуқбузарликлар қайд этиб боради, шунингдек, видеорегистраторда қоидабузарлик видеотасвирлар билан муҳрланади ҳамда камера хотирасида сақланиб, бу билан қонун устуворлиги таъминланади.
Видеорегистратор камераси орқали ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида юзага келадиган зиддиятли ва муаммоли ҳолатларни ҳамда коррупциянинг олди олинади.
Патруль автомобилдаги видеорегистратор камералари, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳақ-ҳуқуқларни ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, айрим ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган йўл ҳаракати қоидабузарликларини ҳам тегишли тартибда расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:32 / 18.01.2026
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:31 / 29.11.2025