Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марсело охирги дақиқада урган гол «Реал»га «Валенсия» устидан ғалаба келтирди
Испания чемпионатининг 35-турида «Реал» «Валенсия»ни қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар сафида голларга Криштиану Роналду ва Марсело муаллифлик қилди, бразилиялик ҳимоячи 86-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган голни урди. «Валенсия»нинг голи Даниэль Парехо томонидан урилган. 57-дақиқада Роналду пенальтини голга айлантира олмади.
Эндиликда «Реал» 81 очко тўплаган ҳолда «Барселона»ни (78) қувиб ўтиб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамга айланди. «Валенсия» 40 очко билан 12-поғонада.
Испания чемпионати
35-тур
Реал Мадрид – Валенсия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 27 Роналду, 1:1 – 82 Парехо, 2:1 – 86 Марсело.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 90), Каземиро, Кроос, Хамес (Асенсио, 66), Роналду, Бензема (Мората, 72).
Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Тони Лато (Гайя, 86), Монтойя, Мангаля, Парехо, Солер, Орельяна (Баккали, 89), Нани (Родриго, 70), Санти Мина, Мунир.
Огоҳлантиришлар: Парехо (21), Тони Лато (25), Каземиро (52), Гарай (56), Мангаля (64), Мората (77), Модрич (82).
Мавзуга оид
05:08
«Сити» яна ютқазди, «Реал» 6 та гол урди. Кун ўйинлари
12:33 / 15.01.2026
«Реал» кубокдан чиқиб кетди, «Арсенал» финалга яқинлашди
22:33 / 12.01.2026
«Реал» Алонсони ишдан бўшатди: класикодаги мағлубият кечирилмади
13:35 / 05.01.2026