Англия: Кучли олтиликнинг 5 вакили дуранг ўйнади

«Манчестер Сити» – «Челси» 1:1
Голлар: Рейндерс, 42 (1:0). Фернандес, 90+4 (1:1)
«Манчестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаш (Аке, 81), Гвардиол (Ҳусанов, 51), О`Райли, Матеус Нунес, Родри, Рейндерс (Доку, 70), Бернарду Силва, Шерки, Фоден, Ҳоланд
«Челси»: Йергенсен, Бадиашиле, Чалоба, Гюсто, Ачимпонг (Хато, 62), Фернандес, Жеймс, Палмер, Педру Нету, Эстевао (Сантос, 46), Жоао Педро (Делап, 62)
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш, 54. Матеус Нунес, 79. Бернарду Силва, 90 – Жеймс, 52. Делап, 79. Фернандес, 90

Учрашувдан олдин «Сити» ва «Челси» бош мураббийларининг статистикаси антиқа кўринишда эди. Гвардиола катта футболда 1011 ўйинда ишлашга улгурган, Макфарлейнда – 0. «Челси» бош мураббийи вазифасини бажарувчи мутахассис учун бу ўйин фаолиятидаги илк ва охирги ўйин бўлиб қолиши мумкин, чунки жамоа яқин кунларда янги бош мураббий номини эълон қилишга тайёрланмоқда.

Меҳмонлар учун вазият таркибдаги муаммолар туфайли янада мураккаблашди: Кайседода – дисквалификация, Кукуреля, Фофана ва Санчес – соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли ўйнай олмасди. Колуилл эса анча вақтгача сафдан чиққан. Шу туфайли, «Сити» ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олгани ҳеч кимни ажаблантирмади. Аммо ўйиндаги илк хавфли зарба меҳмонлар томонидан берилди. 20-дақиқада Эстевао деярли пеналти нуқтасидан (ҳатто яқинроқдан) яхши зарба йўллади, аммо Гвардиол тўп йўлини тўсиб чиқди.

Шундан кейин эса ўйин асосан бир дарвозага бўлди. Жавоб ҳужумида Фоден гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди. Бироз ўтиб Ҳоланд кетма-кет хавфли зарбалар йўллади, биринчи вазиятда Йоргенсен рикошет бўлиб келган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди, иккинчисида тўп устундан қайтди. Бу оралиқда «Челси» футболчилари тўпни шунчаки жарима майдонидан узоқлаштириш билан шуғулланишар ва мезбонлар дарҳол янги ҳужумни бошлашарди. Натижада 42-дақиқада «Сити» барибир ҳисобни очди. Сўнгги турларда юқори спорт формасини намойиш этаётган Рейндерс яқин тўққизликни аниқ нишонга олди, бу вазиятда Бадяшил уни қўриқлай олмади.

Айтиш мумкинки, биринчи бўлим кичик ҳисобда якунланиши «Челси»нинг омади келгани эди. Меҳмонлар устози танаффусда ниманидир ўзгартириши зарур эди. Натижада «Челси»да ҳимояда етарлича ишламайдиган Эстевао ўрнини Сантос эгаллади.