Ўзбекистон | 11:20 / 05.05.2023
47911
2 дақиқада ўқилади

Магистратурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг “2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилиши айтилган.

Бунда, филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши белгиланган.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

Рўйхат:

Халқаро сертификатлар тақдим этишда ҳужжатдаги талабгорнинг исм-шарифи лотин ҳарфларида ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ бўлиши, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун ҳужжат топширишда филология йўналиши бўйича ҳужжат топшираётган талабгорлар айнан ўзлари танлаган тил йўналиши бўйича тил билиш даражасини баҳоловчи сертификатни тақдим этишлари, тил билиш даражасини баҳоловчи сертификатлар тил билиш кўникмаларининг барча турларини (тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, ёзиш ва гапириш) ўз ичига олиши лозим.

Мавзуга оид