Ўзбекистон | 13:09 / 31.08.2024
10599
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий виза бўйича ҳам ишга юборилади

Келгусида ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга E-8 визаси бўйича ҳам ишга юборилади.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Адлия вазирлигининг иммиграция департаменти раҳбари Ким Жонг До бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди

Мулоқотда Кореяда вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларни ушбу давлатга нафақат E-9 (нопрофессионал), балки E-8 (мавсумий) ҳамда E-7 (профессионал) визалари асосида юбориш масалалари муҳокама қилинди. 

Икки давлат ўртасидаги миграция жараёнларини қонуний ва хавфсиз амалга ошириш, ўзбекистонликларнинг Кореяда ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳолатларига буткул барҳам бериш юзасидан келишиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид