Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчилик палатасида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича ишлар кўриб чиқилади
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг икки масъул қўмитаси «Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Ҳужжат ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун юборилган.
Фото: Kun.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни муҳокама қилишни давом эттиради.
Парламент қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси 24 февраль куни соат 15:00 да бўлиб ўтадиган қўшма мажлисда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Ўтган уч ой давомида мазкур қўмиталар томонидан аҳоли, эксперт ва олимлардан таклифлар йиғиш давом эттирилди, дея таъкидлади палата матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни халққа мурожаатномасида Конституцияни такомиллаштириш борасидаги ишлар давом этаётганини маълум қилди.
«Бугунги кунгача 220 мингдан ортиқ таклиф тушди. «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» тамойилидан келиб чиқиб, барча масалаларда халқимиз билан маслаҳатлашган ҳолда қарорлар қабул қиламиз» – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
09:42 / 04.02.2026
Парламентда маҳаллий кенгашлар ваколатларини кучайтириш таклифи кўриб чиқилди
21:07 / 13.01.2026
Болага ота исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилиши мумкин
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025