Жамият | 15:30 / 14.05.2022
12006
4 дақиқада ўқилади

Агробанкда банк ходими иштирокисиз хизмат кўрсатадиган Smart Office ишга тушди 

Агробанк ўзининг замонавий қиёфаси ва замонавий хизматлари билан мижозлар учун инновацион қулайликлар яратишда давом этади. Банк ходими иштирокисиз мижозга хизмат кўрсатувчи “Smart Office” Ўзбекистонда илк бора Агробанк томонидан ишга туширилди.

Эндиликда турли кўринишдаги банк хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган аҳоли ва бизнес вакиллари, Агробанкнинг ақлли “Smart Office” хизматларидан ўзига қулай вақтда, куннинг исталган қисмида фойдаланишлари мумкин.

“Smart Office” - ақлли шохобча бўлиб, банк ходимлари иштирокисиз, 24/7 режимида фаолият юритади. Бу ерда барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатади. Офисда жами 7 турдаги ақлли қурилмалар орқали турли банк хизматларини осонгина бажариш мумкин.

Шохобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), video-teller машинаси (VTM), банкомат, инфокиоска, “Ресепшн-Робот” ҳамда Touchscrean (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган.

Офисда мижозни “Ресепшн-Робот” кутиб олади. Робот мижозларни қизиқтирган ҳамма саволларга жавоб бериб, бу ерда амалга ошириш мумкин бўлган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлар ҳақида маълумот беради. Кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беради. Мижозлар ўзининг веб саҳифаларига кириб маълумотларини (ушбу роботнинг экранида пайдо бўлади) олиш имконига эга бўлади. Робот VIP мижозларни танийди.

Картомат қурилмаси орқали мижозлар банкка ташриф буюрмаган ҳолда HUMO ва Visa пластик карталарини ёки яроқлилик муддати ўтган ёки носоз бўлиб қолган ҳамда йўқолган шу турдаги пластик карталарни қайта олишлари мумкин.

Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга банкка ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳисобрақамларига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва Агробанк томонидан расмийлаштирилган кредитга ҳисобланган фоизларни нақд миллий валютада тўлаш имконини беради.

Video-teller машинаси (VTM) қўшимча экран ҳамда видеомаслаҳат ускуналари билан жиҳозланган, мазкур қурилма орқали мижозлар барча турдаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Жумладан;

- нақд хорижий ва миллий валюта орқали банк пластик карталарини тўлдириш;

- хорижий пул ўтказмалар қабул қилиш ва ўтказиш;

- омонат расмийлаштириш, ҳисобрақамларини очиш ва уни тўлдириш;

- жисмоний шахсларга кредит расмийлаштириш ҳамда бериш; - my.agrobank.uz сайтида мавжуд барча хизмат турларидан фойдаланиш;

- ушбу банкоматдан фойдаланган ҳолда “Call-Centre” да бириктирилган ходим билан мижозларга тушунчалар бериш хизматлари бажарилади. 

Банкомат қурилмаси (6683 русумли) – Uzcard тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали:

- нақд миллий валюта олиш;

- пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш;

- нақд хорижий валютани нақд миллий валютага айирбошлаш;

- нақд хорижий валюта орқали сўм пластик картани тўлдириш;

- сўм пластик карта орқали нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин.

Энг эътиборлиси, мазкур банкомат ёрдамида пластик карта иштирокисиз, махсус код орқали нақд пул ечиб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун смартфонингиз “Агробанк” мобил иловасига уланган бўлиши керак. Бундан ташқари ушбу қурилма орқали тўловларни (телефон, интернет провайдерлар, коммунал тўловлар каби) амалга ошириш мумкин. Бу хизматлар ҳозирча фақат Агробанкда мавжуд.

Банкомат қурилмаси (5800 русумли) Humo тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали:

- нақд миллий валюта олиш;

- пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш мумкин. 

Инфокиоска қурилмаси орқали мижозлар нақд миллий валютада ёки сўм пластик карта орқали коммунал, пайнет амалиётларини бажариш ҳамда кредит сўндириш хизматларидан фойдаланади. 

Touchscrean (сенсорли экран) қурилмаси орқали интернет банкинг хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган. 

“Smart Office” лар ҳар бир вилоят ҳамда туман марказларида қурилиши режалаштирилган. Йил якунига қадар Ўзбекистонда 170та шундай шохобчаларни ишга тушириш мақсад қилинган. 

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид