Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Агробанк»да киберхавфсизлик масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ривожланиши жараёнида киберхавфсизлик масаласи стратегик аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан «Агробанк» АТБ ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ҳамкорлигида қўшма матбуот анжумани ташкил этилди.
Фото: Агробанк
Анжуманда масъуллар томонидан таъкидланишича, глобаллашув ва рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши натижасида электрон тўловлар, масофавий банк хизматлари ва рақамли платформалардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда. Бу эса аҳоли учун қулайлик яратаётгани билан бирга, турли киберҳужумлар ва фирибгарлик усулларининг ҳам кенгайишига замин яратмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда фишинг, зарарли дастурлар, ижтимоий тармоқлар орқали содир этиладиган фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу эса банк тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тизимли ёндашув ҳамда яқин ҳамкорликни талаб этмоқда.

Анжуман доирасида «Агробанк» АТБ, Ички ишлар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу келишув кибержиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга тезкор чора кўриш, шунингдек банк мижозларининг шахсий маълумотлари ҳамда маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Шу билан бирга, томонлар ўзаро ахборот алмашинувини кучайтириш, киберхавфсизлик соҳасида профилактик тадбирлар ўтказиш ҳамда аҳоли ўртасида рақамли саводхонликни ошириш бўйича келишиб олди.

Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мутасаддилар фикрича, киберхавфсизлик фақат техник соҳанинг эмас, балки жамиятнинг барча қатламлари иштирокини талаб этувчи долзарб йўналишдир.
Мавзуга оид
20:01 / 29.08.2025
Шўрланган ерларда томчилатиб суғориш усули қўлланиши мумкин
14:00 / 05.06.2025
Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024