Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 ноябрдан «Afrosiyob» тезюрар поезди чипта нархлари ошади
Фото: KUN.UZ
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2018 йилнинг 1 ноябридан “Afrosiyob” тезюрар поездларига чипталар нархини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу электр энергияси, хомашё, эҳтиёт қисмлар учун барча харажатларни қоплаш ва ходимларга рақобатбардош иш ҳақини тўлаш учун зарур чора ҳисобланади.
Нархларни ўзгартириш мавжуд йўналишлар сонини сақлаб қолиш ва йўловчиларни ижтимоий аҳамиятга эга йўналишлар бўйича ташишда ортиқча харажатларни йўқотиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишларида “Afrosiyob” тезюрар поездларининг 4та состави ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти юқори тезликда ҳаракатланувчи "Afrosiyob" электропоезди йўл чипта нархлари 15 август кунидан бошлаб ўзгарганини маълум қилганди. Чипталар нархи ўртача 34—35 фоизга оширилганди.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
11:03 / 17.12.2025
«Мустақиллик майдони» — «Пахтакор» йўналишида поезд носозлик сабаб тўхтатилди
09:07 / 12.12.2025