Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
19–25 март кунлари «Ўзбекистон темир йўллари» қўшимча поезд қатновлари ва ўринларни ажратади.
Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами арафасида қўшимча поезд қатновлари ва ўринлар ажратилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд этилишича, 19–25 март кунлари жами 25 мингта қўшимча ўрин яратилди. Шу доирада Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида 19–21 март кунлари 6 та қўшимча «Афросиёб» рейси йўлга қўйилади. Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида эса 19, 20, 21, 22, 23 ва 25 март кунлари қўшимча қатновлар ташкил этилади.
Маълум қилинишича, 19–24 март кунлари Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳам ҳаракатланади.
Шунингдек, 19–25 март кунлари Тошкент—Хива, Тошкент—Шовот, Тошкент—Қўнғирот, Тошкент—Термиз ҳамда Тошкент—Бухоро (Шарқ) йўналишларидаги поездларга 4 тадан қўшимча вагон уланади. Ушбу чоралар орқали амалдаги рейсларда яна 21,5 минг нафар йўловчини ташиш имконияти яратилиши таъкидланмоқда.
Компания маълумотига кўра, чипталарни расмий сайт, мобил илова ва темир йўл кассалари орқали харид қилиш мумкин. Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралган.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026