Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзининг 13 ёшли қизи Ким Жу Эга мамлакат ядровий кучларини назорат қилишни топширди. Бу ҳақда The Chosun Daily газетаси Жанубий Корея разведкасига таяниб хабар бермоқда.
Разведка маълумотларига кўра, Ким Жу Э КХДР «ракета дастури бош директори» лавозимини эгаллаган. У Корея Меҳнат партиясининг феврал ойидаги қурултойида шу лавозим эгаси сифатида қатнашган. Қайд этилишича, КХДР раҳбарининг 13 ёшли қизи генераллардан ҳисоботлар қабул қилади ва уларга кўрсатмалар беради.
The Chosun Daily Ким Жу Э отаси билан мунтазам равишда омма олдида кўриниш бераётгани, жумладан, полигонларга бориши ва синовларни кузатишига эътибор қаратган. Нашрнинг Жанубий Корея махсус хизматидаги манбалари уни Ким Чен Иннинг вориси сифатида тайёрлашаётганини тахмин қилмоқда. Хусусан, разведкага аллақачон КХДР раҳбарининг қизи айрим сиёсий масалалар бўйича ўз фикрини билдирган ҳолатлар ҳақида маълумот етиб келган.
Шимолий Корея ҳукумати Ким Чен Иннинг оиласи ҳақидаги маълумотларни деярли очиқламайди. Унинг яна икки ўғил фарзанди борлиги айтилади, жумладан, Ким Жу Эдан олдинроқ, 2010 йилда туғилган акаси Ким Чен Жу ҳам бор.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026