Жаҳон | 15:56 / 20.09.2023
19191
5 дақиқада ўқилади

Лвивга давомли ҳужумлар ва ҳарбий заводга борган Путин. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 573-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Россия қўшини Украинага камикадзе дронлар билан ҳужум қилди. Лвивда ҳужум оқибатида омборхонада ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланган.
  • Херсонда россияликлар снаряди троллейбусга урилди. Полиция сержанти ҳалок бўлган, тинч аҳоли вакилларидан икки киши жароҳатланган.
  • Константиновкадаги бозорда, катта эҳтимол билан украинларнинг «Бук» зенит-ракета комплексидан учирилган ракетаси портлаган, дейилади The New York Times суриштирувида. Украина хавфсизлик хизмати эса Константиновкага зарба ортида РФ армияси турганини таъкидлашда давом этмоқда.
  • Володимир Зеленский Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилди. У ўз нутқида «Украина ўзининг ҳажми бўйича учинчи ўринда турган ядро арсеналидан воз кечгани, аммо кейинги воқеалар айнан Россия ядровий қуролсизлантиришга кўпроқ лойиқ бўлганини кўрсатгани»ни айтган.

Лвив ва Херсон бўйлаб зарбалар

19 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшини Лвивга дронлар билан ҳужум қилди. Қулаб тушган омборхона харобалари остидан икки киши қутқарилди ва бир жасад олиб чиқилди. BBC Украина журналистлари қайд этишича, Лвивга дронлар ҳужуми кенг кўламли уруш бошланганидан буён энг узоқ давом этган ҳужум бўлди: у икки соатга яқин давом этган.

Худди шу куни РФ армияси Херсон бўйлаб зарба берди. Снаряд шаҳар троллейбусига келиб урилган. 49 ёшли полиция сержанти Андрий Тарчинский ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.

Россия дронлари ҳужумидан кейин Лвив устида кўтарилган тутун
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Лвивдаги саноат корхонаси омборида чиққан ёнғин
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ёнғин суратларини намойиш этган

Украиналик ўт ўчирувчилар Херсонда ёниб кетган омборхонадаги оловни ўчирмоқда
Украина ФВДХ / AFP / Scanpix / LETA
Херсонлик полициячилар отишма вақтида ҳалок бўлган хизматдоши Андрий Тарчинскийнинг жасади устини ёпмоқда
Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA

Зеленскийнинг БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши

Украина президенти 19 сентябр куни Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилди. У Россия Украинага қарши урушда барча методлардан — озиқ-овқат ва энергетика инқирозини юзага келтиришдан тортиб болаларни ўғирлашгача бўлган ҳаракатлардан фойдаланааётганини таъкидлади. «Бу жиноятлар учун Халқаро жиноий суд суд Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган, аммо вақт ўтиб кетмоқда. Биз уларни [украин болаларини] уйга қайтаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Россияда уларни Украинадан нафратланишга ўргатишмоқда», — дея қайд этган Зеленский. Бундан ташқари, у «Украина ўз ядро арсеналини топширгани, аммо Россия ҳам қуролсизлантирилиши лозим бўлгани»ни қайд этган.
Michael M. Santiago / Getty Images

Украина ҚК учун дронлар устида ишлаётган украин муҳандислари

Киевда Украинанинг Airlogix компаниясининг қирқ нафар муҳандисдан иборат жамоаси ойига ўнга яқин дрон ишлаб чиқармоқда. Компаниянинг илғор ишланмаларидан бири — «Гор» типидаги дрон бўлиб, у 3500 метр баландликкача кўтарилиши, 40 километргача учиши ва ҳавода икки ярим соат вақт давомида қолиши мумкин. Бундан ташқари, дрон 80 марта катталаштирувчи суриладиган камера билан жиҳозланган. Бундай аппарат қиймати — 250 минг долларни ташкил этади.

Airlogix ходими навбатдаги дрон тайёрланаётган дронга кирмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Airlogix муҳандислари иш устида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Ижевскда россияликлар дронини кўздан кечираётган Путин

Владимир Путин 19 сентябр куни Ижевскдаги «Аэроскан» корхонасига ташриф буюрди, у учувчисиз учар қурилмалар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган. РФ президенти «Аэроскан» бош конструктори Александр Захаров билан дронларнинг энг янги намуналари ва махсус қурилмалар, шунингдек, завод ўқув маркази билан танишди.
Михаил Метцель / Спутник / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид