Жамият | 11:45 / 24.02.2017
40350
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти аҳолиси диққатига!

Kun.uz таҳририяти яқин кунларда Бухоро вилояти раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Шу боис савол, таклиф ёки шикоятларингиз бўлса, уларни бизга йўллашингиз мумкин.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев билан бўладиган учрашув чоғида аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятларни вилоят ҳокимининг қўлига шахсан топшириш режалаштирилган.

Маълумот учун: савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган!

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки info@kun.uz электрон манзилимизга юборишингиз мумкин!

Мавзуга оид