Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар бемор соғайди
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 625 нафар бемор тўлиқ соғайди
Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Навоий вилоятидан 1 нафар бемор коронавирус инфекциясидан буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Сурхондарёда тузалганлардан бир нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, бир нафари Самарқанд ва яна бир нафари Наманган вилоятидан.
Уларнинг барчаси (эркаклар) жорий йил 27 март куни Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Навоийда тузалган бир нафар (эркак) бемор Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳар икки вилоятдаги 4 нафар фуқаролар орасида энг ёши каттаси 39 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 625 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Мавзуга оид
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
08:22 / 13.03.2026