Ўзбекистон | 09:01 / 30.09.2020
25418
1 дақиқада ўқилади

Август ойида Ўзбекистонда қанча туғилиш қайд этилгани маълум қилинди

1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси сонига тенг дегани.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280та туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912тага кўп.

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 925та туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573та, Фарғона – 58 774та, Қашқадарё – 55 774та ва 50 601та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 млн. киши) сонига тенг дегани.

Мавзуга оид