Жаҳон | 18:36 / 01.02.2017
2794
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Берлинда қўлга олинган радикалларнинг рождество ярмаркаси теракти билан боғлиқлиги бор

Фото: Bernd Thissen/dpa via AP

Германия пойтахтида куни кеча қўлга олинган уч нафар шахс 19 декабрь куни Берлинда теракт содир этган Анис Амир билан алоқада бўлган. Бу ҳақда DPA агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларга асосан хабар берди.

Бу борада бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Берлинда сешанба куни кечқурун махсус амалиёт ўтказилди, унинг давомида уч нафар радикал қўлга олинди. Тергов тахминича, улар ИШИД террорчилик гуруҳи билан кенг қамровли алоқада бўлган. Берлин прокуратураси давлат хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи жиноятга тайёргарлик кўриш бўйича иш қўзғатди.

Нашр маълумотига кўра, гумондорлар пойтахтнинг Моабит туманидаги Амри бир неча марта борган масжидга кўп бора ташриф буюришган.

Тунислик теракт содир этилгандан сўнг яширинишга муваффақ бўлди, бир неча кундан сўнг у Милан шаҳри яқинида Италия полицияси томонидан йўқ қилинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид