Ўзбекистон | 11:29 / 16.10.2021
18489
1 дақиқада ўқилади

«5 йил бўлди, «маска-шоу»ларни тўхтатдим» – Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув давомида тадбиркорликка ажратилган пуллар талон-торож бўлгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Миллий масс-медиа фонди

“Мен ҳудудларни ривожлантиришга катта пуллар ажратдим, лекин кўпчилик жойларда бу пулларни “ҳазм” қила олишмади. Тадбиркорликка ажратилган пуллар талон-торож бўлди. Чунки жойларда бунга тайёр бўлишмаган. Майли, бу ҳам ўтишимиз керак бўлган жараён. Жавобгарликка торттирмадим, лекин ҳар бир пулни жойига қўйдирдим.

Ҳозир аста-секин пулларни тўғри сарфлашни ўрганяпмиз, тадбиркорларимиз ҳам ишониб, катта-катта лойиҳаларни амалга оширишяпти. Чунки 5 йил бўлди, “маска-шоу”ларни тўхтатдим, тадбиркорлар қўрқувсиз, эркин ишлашяпти. 

Мана, Намангандаги тадбиркор 80 млн доллар айланма маблағи борлигини айтяпти. Тошкент вилоятида имкониятлар бундан ҳам кўп. Мен бу вилоят ҳар жиҳатдан биринчи бўлишига ишонаман”, – деди президентликка номзод.

Мавзуга оид