Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида ёнғин чиқди
Ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги бўёқ заводида содир бўлган ёнғин юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди.
“Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида чиққан ёнғин ҳақида 10 сентябр, соат 14:15 да вилоят ФВБга хабар берилган.
“Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026