Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ишга тушди
Марказлар штаб кўринишида, ҳар бир олий таълим муассасаси ҳудудига кириш жойида фаолият юритади.
Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Талабаларни турар жой билан таъминлашда навбатларнинг олдини олиш, ўқув йили бошланиши арафасида талабаларнинг турар жойсиз қолиш эҳтимолини бартараф этиш мақсадида барча давлат олий таълим муассасалари ҳудудига кириш жойларида махсус марказлар фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Марказда кўнгилли ёшлар ҳамда тюторлар фаолият юритиб, турар жойга муҳтож талабаларнинг ётоқхона ва ижара хонадонлари билан таъминланишини назорат қилади, уларга амалий ёрдам беради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тегишли маълумотлар маркази вазирлик биноси ёнида жойлашган бўлиб, у ҳам штаб сифатида фаолият юритади. Штабда барча олий таълим муассасаларида ташкил этилган маълумотлар марказига келиб тушган сўровлар ва амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, талабаларнинг турар жой билан таъминланиши учун амалий кўмак кўрсатилади.
Мавзуга оид
11:11 / 17.02.2026
“Ташқи кўринишим билимимни белгилаб бермайди” – ЎзЖОКУда бўйинбоғсиз талабалар дарсга киритилмади
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
13:35 / 29.01.2026
Айрим талабаларнинг турар жойда яшаш харажатлари қоплаб берилади
14:12 / 21.01.2026