Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 77,8 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерлардаги 22,1 минг гектар ва чўл ҳудудлардаги 55,7 минг гектар (жами 77,8 минг гектар) ерларни қайта фойдаланишга киритиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагиларга қарор қилинди:
Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 300 млрд сўм маблағ Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида амалга ошириладиган ишларга йўналтирилади. Мазкур ишлар «Бухоросувқурилишинвест» ДУКга топширилади;
2021–2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.
Бухоро вилояти ҳокимлигига туманлар ҳокимликлари қарорлари асосида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва тегишли туман ҳокимлиги ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.
Қурилиш вазирлиги объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан давлат қурилиши назоратини ўрнатиши лозим.
Мавзуга оид
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
09:23 / 17.12.2025