Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб, сотишга уринганлар ушланди
Асака туманида тезкор тадбир давомида фермер хўжалигига қарашли ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уни пулга сотишга уринган икки фуқаро ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар В.Т. ва Х.С. тумандаги “Ю.М.” фермер хўжалигининг “Юқори Бўз” МФЙ ҳудудидаги 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани маълум бўлди.
Аниқланишича, улар ушбу ер майдонини фуқаро У.К.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Тезкор тадбир вақтида улар 22 500 АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026
Уй-жой қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиблари тезлаштирилади
10:20 / 24.02.2026