Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: 086 маълумотномасини фақатгина ўқишга кирганлардан олиш енгиллик яратади, лекин битта муаммо бор...
Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги тасдиқланган низом бўйича ҳужжат топширилаётган вақтда 086 тиббий маълумотномаси берилади. Бунга сабаб – баъзи тиббий кўрсатмалар таълим муассасасидаги фаолиятга тўғри келмаслиги экан. Бундан ташқари, баъзи йўналишларда маълум бир тиббий талаблар бор.
“Фақатгина ўқишга кирганлардан 086 тиббий маълумотномасини олишимиз ҳам мумкин. Бу анча енгилликни яратади. Лекин битта муаммоси бор: киргандан кейин буни ҳуқуқий жиҳатдан жуда ҳам мустаҳкамлаб қўйилмаса, баҳс қилиш жуда қийин бўлади”, - дейди вазир.
Маълумот учун, Иномжон Мажидов билан интервьюнинг тўлиқ шакли бироздан сўнг тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
19:00 / 26.12.2021
Китоблар қаерда? ЎзМУда йўқолгани айтилаётган қадимий қўлёзмалар билан боғлиқ вазият чигаллашмоқда
19:43 / 19.01.2021