Ўзбекистон | 10:33 / 25.05.2026
5012
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисага Nexia русумли енгил машиналардан бири қувиб ўтиш қоидасини бузгани сабаб бўлган.

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида иккита Nexia ва битта «КамАЗ» юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 24 май куни соат 14:20 ларда Қарши-Еттитом йўналиши D-150 автомобил йўлида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда иккита автомобил аянчли ҳолатга келгани, юк машинаси эса ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомашинаси йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга ҳеч қандай зарар етмаган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари мобайнида Nexia автомашинаси транспорт воситаларини нотўғри қувиб ўтиши натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган аниқланган.

ЙТҲ Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонуний расмийлаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид