Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди
Аввалроқ, Қирғизистон жанубида юк машинаси оммавий тадбирга йиғилган болаларни уриб юборган эди.
Фото: Видеодан кадр
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказишга болаларни жалб қилишни тақиқлаш бўйича топшириқ берди. У Вазирлар Маҳкамаси аппарати йиғилишида шундай кўрсатма берган, деб ёзди Kaktus.
2 май куни республиканинг Сузоқ вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтаётган жойда юк машинаси болаларни уриб юборган эди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у машинани тарк этган ва унинг қандай ҳаракатлана бошлаганини сезмай қолган. Кейин эса унинг ортидан етиб олишга ва тўхтатишга улгурмаган. Оқибатда транспорт воситаси болаларни уриб юборган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган, аммо кейинчалик уй қамоғи шарти билан қўйиб юборилган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодисада 32 нафар бола жароҳат олган.
Мавзуга оид
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
21:53 / 26.02.2026