«Ҳар бирингиз — давлатимиз бойлигисиз» — Саида Мирзиёева фан олимпиадалари ғолиблари билан учрашди
Давлат ёшларнинг билимга интилишини қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга тайёрлиги таъкидланди.

Telegram: Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева танлов ва фан олимпиадалари ғолиблари билан Президент Администрациясида учрашув ўтказди.
«Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир. Бу, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўзини намоён қилиши учун ажойиб имконият ва астойдил ўқиб билим олиши учун рағбат ҳамдир.
Ушбу танловда 6885 та мактаб ва 7–9-синфларнинг 35 мингга яқин ўқувчилари иштирок этди. Ғолиб жамоалар пул мукофотларига эга бўлди ва 70 нафар финалчи 14 нафар ўқитувчи ҳамроҳлигида Буюк Британияда бўлиб қайтди, улар у ерда бир ҳафта мобайнида нуфузли инглиз мактабларининг ўқувчилари сифатида дарс ва машғулотларда қатнашишди. Шунингдек, улар Лондон, Оксфорд ва Кембриж шаҳарлари билан ҳам танишишди. Ўқитувчилар эса инглиз тилини ўқитишнинг энг илғор методикаларини ўрганиш имкониятига эга бўлди.
Бугун биз танлов ва фан олимпиадалари ғолиблари билан Президент Администрациясида учрашдик, мен уларга мамнуният билан Администрация иш фаолияти ҳақида тушунча бериб, экскурсия уюштирдим. Болалар ақлли ва қизиқувчан. Кўнгли очиқ ва тўғрисўз. Улар бизнинг келажагимиз.
Ҳар бирингиз — давлатимизнинг бойлиги, биз сизларнинг билимга интилишингизни қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга тайёрмиз. Чунки фарзандларимиз муваффақият эшикларини нафақат ўзлари учун очадилар. Балки ҳаммамиз учун, бутун мамлакат учун!» – деб ёзди Саида Мирзиёева ўз телеграм-каналида.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Жаҳон | 18:30
-
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Жаҳон | 17:47
-
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Жаҳон | 17:22
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
Мавзуга оид

16:17
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади

00:41
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди

16:11 / 20.03.2025
“Ўзига ишонган аёлларга алоҳида ҳурмат билан қарайман” — Саида Мирзиёева

18:32 / 19.03.2025