Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
От спорти федерацияси раиси БААдаги мусобақада 1-ўринни олди
Баҳромжон Газиев БААда ўтаётган нуфузли CSI2* халқаро мусобақасининг Al-Khail Square Cup йўналишида биринчи ўринни эгаллади. У 130 см баландликдаги тўсиқларда 60 дан ортиқ рақибларни ортда қолдирди.
Фото: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси
11–15 феврал кунлари БАА пойтахти Абу-Дабида нуфузли халқаро CSI5* от спорти мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу турнир дунё миқёсида энг юксак мусобақалар қаторига кириб, энг кучли чавандозлар ва элита отларни бир майдонга жамлайди.

Мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоаси отлари мажбурий вет-чекдан муваффақиятли ўтди. Бу уларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва мукаммал соғлиғини тасдиқлаб, мусобақаларда хавфсизлик ва ҳалолликни кафолатлайди.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев CSI2* Al-Khail Square Cup йўналишида биринчи ўринни эгаллади. 130 см баландликдаги тўсиқларда у ўзининг аниқлиги, тезлиги ва юқори спорт маҳорати билан 60 дан ортиқ кучли рақибларни ортда қолдирди.

Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция ва бошқа давлатлардан келган етакчи чавандозлар иштирокидаги мусобақада ушбу ғалаба Ўзбекистон от спортининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.
Мавзуга оид
19:12 / 26.06.2023
Миллий гвардиянинг от спорти мактабига 200 минг долларлик отлар харид қилинади
08:18 / 07.10.2021
От спорти бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси «Миллатлар кубоги»нинг финал босқичида қатнашди
08:02 / 16.08.2021
Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади
16:47 / 30.07.2021