Спорт | 16:47 / 30.07.2021
5395
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси от спорти бўйича халқаро мусобақада 9та олтин медални қўлга киритди

2021 йил 27 июл куни Москва областидаги «Maxima stables» спорт мажмуасида от спорти бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси босқичи бўлиб ўтди. 

Мусобақа давомида шоу сакраш бўйича Евросиё лигасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам иштирок этишди.

CSI-CH йўналиши бўйича мусобақа натижаларига кўра жойлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин Бобуржон Валижонов (Ўзбекистон);
2-ўрин Екатерина Гладкова (Россия).

Шу куни «Maxima stables» от спорти мажмуасида Жаҳон кубоги мусобақаси босқичи бўлиб ўтди. Евросиё лигаси, Миллатлар кубогида тўрт жамоа иштирок этди: Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Арманистон.

Мусобақа натижасида жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:

1-ўрин - Россия жамоаси;
2-ўрин - Ўзбекистон жамоаси;
3-ўрин - Қирғизистон жамоаси.

Тўсиқлардан сакраш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Москва шаҳрида «Maxima stables» ва «Отрада» от спорти клубларида бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда қатнашди. Унда Россия, Арманистон, Қирғизистон, Беларус, Қозоғистоннинг етакчи спортчилари ҳам иштирок этди. 

Ўзбекистонлик спортчилар якка тартибда ҳам, жамоавий баҳсларда ҳам иштирок этди ва нуфузли ўринларни эгаллаб, 9та олтин, 11та кумуш, 5та бронза медалларини қўлга киритди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид