Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида “Исузу” русумли автобусга ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлди.
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Бугун, 18 август куни тахминан соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган “Исузу” русумли автобус метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонлари бирида портлаш содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган.
Воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
12:19 / 30.12.2025