Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Баъзи қонунлар ўз вақтида айрим шахслар манфаатига мослаб чиқарилган» – Сенат раиси Ёшлар парламентида нутқ сўзлади
26 август куни Tashkent City’даги Конгресс-ҳоллда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ёшлар парламентининг ўрни ва истиқболдаги долзарб вазифалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, сенаторлар ва ёшлар масалалари бўйича масъул бошқа масъул идоралар вакиллари ҳам иштирок этди.
Давра суҳбати аввалида Танзила Норбоева ёшлар парламентини тузишдан кўзланган мақсадлар ҳақида гапирди.

«Ёшлар парламенти аъзолари Сенатда қабул қилинаётган барча қонунлар, айниқса, ёшлар масаласига оид қонунларга ўз таклифларини бериши керак. Ёки, ҳукумат ҳозир қандай янги қонунлар қабул қилиши керак? Нималар Ўзбекистоннинг ривожига тўсиқ бўляпти? Балки биз ёши катталар шу жиҳатларни кўрмаётгандирмиз. Марҳамат, барча ўз таклифини киритсин», – деди у.
Сенат раиси Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукумати олдида турган қатор масалаларни ҳам санади ва уларни ҳал қилишда ёшларнинг ўрни юқори эканини таъкидлади.

«Тан олиш керак, ҳозир ишлаётган айрим қонунлар коррупцияга йўл очади ёки соф рақобатга йўл бермайди. Бу қонун ёки нормалар ўз вақтида айрим шахсларнинг манфаатларига мослаб ишлаб чиқилгани ҳам ҳақиқат.
Халқаро рейтинглар, гендер тенглиги масалаларини олинг. Бу кўрсаткичларда ўрнимизни яхшилаш биз учун жуда муҳим. Чунки бу орқали Ўзбекистонга кирадиган инвестициялар оқимини яхшилаймиз.

Одам савдоси муаммоси ҳам олдимиздаги катта муаммо. Афсуски, бу муаммонинг қурбонлари жуда кўп ҳолатда ёшлар ва аёллар бўлиб қоляпти.
Мен нега буларни гапиряпман. Бу масалаларда албатта сизнинг таклиф ва ташаббусларингиз биз учун жуда муҳим», – деди Норбоева.
Тадбир давомида Ёшлар парламенти аъзолари томонидан унинг иш режасига киритиш учун Ўзбекистонда интернет сифатини яхшилаш, БМТ қошидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар ҳаётига оид турли семинарлар ўтказиш, китобхонлик тарғиботи, спорт, бандлик, таълим ва маданиятни ривожлантиришга оид қатор таклифлар билдирилди.



Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:03 / 05.11.2025