Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойнинг БААдаги ҳарбий объекти қурилишини тўхтатиб қўйди
АҚШ разведкаси Хитой Абу-Дабидан 80 километр узоқликда жойлашган Халифа портида шубҳали фаолият олиб бораётганидан бир йилча аввал хабар топган.
Фото: AP
Америка разведкаси Хитой Бирлашган Араб Амирликларида махфий ҳарбий объект қураётганидан хабар топди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, АҚШ разведкаси Хитой Абу-Дабидан 80 километр узоқликда жойлашган Халифа портида шубҳали фаолият олиб бораётганидан бир йилча аввал хабар топган.
Шу йилнинг баҳорида сунъий йўлдошдан олинган суратлар Хитой портда ҳарбий объект қурмоқда деган хулосага олиб келган. Бу маълумот АҚШ президенти маъмуриятини хавотирга солган ва БААни қурилишни тўхтатиш зарурлигига ишонтириш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар амалга оширилган, деган WSJ манбалари.
Қатор учрашувлар ва америкалик амалдорларнинг БААга сафарларидан сўнг объект қурилиши тўхтатилган.
БААнинг Вашингтондаги элчихонаси Абу-Даби Хитой билан «ҳарбий база жойлаштириш бўйича келишув ёки режага эга бўлмаганини» маълум қилди.
Мавзуга оид
18:28 / 01.04.2026
Хитой асосчиси Мао ҳақидаги муҳим маълумотлар акс этган ҳужжатлар АҚШ ҳудудида қолади
17:49 / 01.04.2026
Хитой ва Покистон Яқин Шарқдаги урушни тугатиш режасини таклиф қилди
20:32 / 31.03.2026
Хитой қандай қилиб коллектив Ғарбни ўзига қарам қилиб қўйди?
18:27 / 31.03.2026