Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашига қўшилади
Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказишди.
«Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз — Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ», — дея Ўзбекистон президентининг сўзларини келтирмоқда президентнинг расмий сайти.
«Анадўлу» агентлигининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашига қўшилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилганини айтиб ўтган.
«Биз бу масалани президент Эрдўған билан узоқ муҳокама қилдик. Ўзбекистон байроғи мазкур ташкилотнинг бошқа иштирокчи давлатлари байроқлари қаторидан ўз жойини эгаллайди. Ўзбекистон Бишкекда ўтадиган кейинги йиғилишда иштирок этади. Бу ўта муҳим ва буюк қарор», — деган Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024