Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АҚШ компаниялари билан биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин
Бугунги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда тиббий таълим, инфекцион касалликларни юқори технологиялар ёрдамида ташхислаш, тиббиёт муассасаларини бошқариш, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббий суғурта каби соҳаларда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, АҚШ компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистондаги шифохоналарни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан сил ва ўпка касалликлари профилактикаси, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B, С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария ва эпидемиология каби соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
21:04 / 13.12.2025
Ветнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
10:01 / 13.12.2025
Париж: Киев, АҚШ ва ЕИ тинчлик режаси бўйича умумий позиция ишлаб чиқмоқда
22:49 / 12.12.2025
Ҳегсет Дрисколлни Украина бўйича музокаралардан четлатди – ОАВ
21:28 / 12.12.2025