Ҳокимлар бундан буён истаган одамига машина, уй совға қилолмайди
Ижтимоий тармоқларда илғор пахтакорлар, пахта терими режасини бажарган кластер раҳбарлари, уч ва ундан ортиқ эгиз фарзанд кўрган оилалар, иқтидорли йигит-қизларга автомобиль, уй совға қилиниши, ҳокимлар уларни кимнинг ҳисобидан бераётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Молия вазирлиги давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруевнинг айтишича, бундан буён ҳокимлар истаган одамига машина, уй совға қилолмайди, фақатгина маҳаллий кенгашлар маъқуллаган йўналишларга қўшимча даромадларни ишлатишлари мумкин.
“Бундан кейин маҳаллий ҳокимликлар фақатгина маҳаллий кенгашлар маъқуллаган йўналишларга қўшимча даромадларни ишлатишлари мумкин. Ижтимоий тармоқларда кўрдик - ҳокимлар уй-жой, машиналарни қаердан олиб бераётгани ҳақида жамоатчиликда саволлар туғиляпти. Булар қўшимча даромадлар ҳисобидан олинди, дейишлари мумкин. Маҳаллий ҳокимликларнинг қўшимча даромадлари ҳам барибир маҳаллий бюджетнинг маблағи. “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси билан бюджет маҳаллий бюджет кенгашида қандай тасдиқланса, қўшимча даромадлар ҳам худди шу тартибда тасдиқланиши керак деган норма киритилди. Бу бюджет интизомини тартибга солади”, дея Жамшид Абруевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг қўшимча қилишича, ҳокимларга фавқулодда вазиятлардаги кичик харажатлар учун маблағларни маҳаллий бюджетдан олишга рухсат бериляпти. Бунда ҳам пуллар нимага сарфлангани ҳақида ҳар чоракда ҳисобот топширилиши шарт. Аммо фавқулодда харажатлар учун деб маҳаллий бюджет пулига уй, машина олишолмайди, фақатгина таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларга харажат қилишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

08:10 / 21.03.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025