Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
Овоз бериш босқичи 11 январдан 20 январ соат 23:59 га қадар давом этади.
Фото: CC0
«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026 ўқув йилидаги 2-босқичи доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, овоз бериш босқичи 11 январдан 20 январ соат 23:59 га қадар давом этади.
2025 йил 15–24 декабр кунлари лойиҳалар шакллантирилган, 25 декабрдан 10 январгача эса саралаб олинди.
«Менинг мактабим» лойиҳасида 5-синфдан 11-синфгача бўлган ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган умумтаълим мактабига доир лойиҳаларни илгари суриши ҳамда ушбу лойиҳаларга овоз бериши мумкин.
Ўқувчилар «Очиқ бюджет» портали орқали қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суриши мумкин:
- автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
- мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
Мавзуга оид
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025
2026 йил бюджети ижроси бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
14:20 / 30.12.2025
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди
08:36 / 27.12.2025