Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
Қонунчиликка мувофиқ, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ҳамда Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун компенсация хусусиятига эга ойлик устама тўланади. Устама миқдори бюджет ташкилотидаги иш стажига қараб тариф ставкаси (лавозим маоши)га нисбатан 0,25–0,75 коэффициентда белгиланган.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан мазкур ҳудудлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомда устама миқдорлари, иш стажини ҳисоблаш ҳамда устамани ҳисоблаш-тўлаш қоидалари белгиланган.
Устама қуйидаги ҳудудлардаги бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига тегишли:
- Учқудуқ шаҳри;
- Зарафшон шаҳри;
- Нуробод шаҳри;
- Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси.
Низомга кўра, ойлик устама бюджет ташкилотларидаги иш стажидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- 3 йилгача иш стажи — тариф ставкаси (лавозим маошининг) 0,25 коэффициенти;
- 3 йилдан 5 йилгача — 0,5 коэффициент;
- 5 йилдан ортиқ — 0,75 коэффициент.
Эслатма: 2-банддаги айрим хатбошилар 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарор таҳририда келтирилгани ҳам кўрсатилган.
Белгиланган миқдордаги ойлик устамани олиш ҳуқуқи ходим бюджет ташкилотида ишлашни бошлаган вақтдан юзага келади.
Ойлик устамага ҳуқуқ берувчи иш стажига, жумладан:
- ушбу шаҳар(шаҳарча)лардаги бюджет ташкилотларда ишлаган давр;
- ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, қонунчиликка кўра иш жойи (лавозими) сақланган айрим даврлар киритилиши белгиланган.
Ойлик устама бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи олувчи ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Шунингдек, устама шу ойда ишлаган вақти учун ва қонунчиликка асосан ходимнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланган айрим даврлари учун ҳам тўланиши қайд этилган.
Мавзуга оид
14:47 / 30.12.2025
2026 йил бюджети ижроси бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
14:20 / 30.12.2025
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди
15:47 / 27.12.2025
1 январдан мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ойлик устама тўланади
08:36 / 27.12.2025