Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ҳодиса оқибатида 3 нафар автобус йўловчиси тан жароҳати олган.
Фото: Telegram / KoDnu
Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, бугун, 29 ноябр куни соат 06:50 ларда «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Mercedes-Benz русумли 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, ҳайдовчи А.С бошқарувидаги автобус иштирокида ЙТҲ юз берган.

Қайд этилишича, автобус Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб «Тошкент» МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк автомобили келиб урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Сўнгги вақтларда пойтахт автобуслари билан кўплаб ЙТҲлар содир бўлмоқда. Аввалроқ Юнусобод туманида электробус бошқа бир автобус билан тўқнашиб кетганди.
20 ноябр куни Олмазор туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган эркакни автобус уриб юборганди.
11 ноябрнинг ўзида 2 та автобус ЙТҲга учраганди. Яшнобод туманида 21-сонли автобус йўл ўртасида турган енгил автомобил билан тўқнашган, Мирзо Улуғбек туманида эса қайрилиб олмоқчи бўлган 151-сонли автобуснинг олд қисмига автомобил урилган.
Мавзуга оид
23:36 / 20.12.2025
Сергели туманида автобус ҳайдовчиси икки автобус орасида қолиб кетиб ҳаётдан кўз юмди
09:42 / 20.12.2025
34-сонли автобус йўналиши ҳаракат схемасига ўзгартириш киритилди
23:01 / 13.12.2025
Ўтган 10 кун ичида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди
12:05 / 09.12.2025