Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий боғчага қабул қилинадиган болалар сони 50 нафаргача кўпайтирилади
Фото: Kun.uz
Қонунчилик палатаси мажлисида “Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда соҳада нодавлат сектор улуши оширилиши муносабати билан “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан йигирма беш нафар мактабгача бўлган ёшдаги болалар таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгилангани болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олинишини кўпайтиришга тўсқинлик қиляпти.
Ушбу ҳужжат билан “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунга оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига таълим ва тарбия бериш учун қабул қилинадиган болалар сонини эллик нафаргача кўпайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти янада кенгайтирилишига ҳамда болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан қамраб олиш даражасини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:08 / 08.01.2026
3 ёшга тўлмаган боласи бор оналар учун иш вақти қисқартирилади
13:02 / 31.10.2025
Мактаб сумкасининг оғир бўлиши бола соғлигига қандай таъсир қилади?
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025