Ўзбекистон | 20:27 / 30.09.2017
81405
2 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди

Фото: УзА

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрда мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш кўзда тутилган.   

Янги вазирлик тизимига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киради.

Фармонда айтилишича, охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетган, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши 30 фоизга яқинни ташкил этади.

Янги вазирликнинг асосий вазифалари ичида Ўзбекистонда ўзаро рақобатлашувчи давлат ва нодавлат МОМлари тармоғини яратиш ҳисобига болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олинишини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ва болаларни тарбиялашнинг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ қилиш  ҳисобланади.

Шу муносабат билан мактабгача таълим раҳбарлари ва педагогик ходимларини замонавий технологиялар ва методлар негизида қайта тайёрлаш ва "болаларни тарбиялаш бўйича муносиб шароитлар"ни яратиш режалаштирилган.

Мавзуга оид