4 феврал куни президент мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишар экан, боғчаларда фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли тарбиячиларни олий маълумотли қилиш юзасидан алоҳида топшириқ бергани маълум қилинган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг интервюсида қайд этилишича, мазкур жараён “5+1” дуал таълим асосида йўлга қўйилади. Яъни тарбиячилар беш кун ўзлари ишлаётган мактабгача таълим муассасасида фаолият юритади, бир кун эса педагогика олий таълим муассасасида ўқитилади.
Вазир маълумотига кўра, тарбиячилар бакалавриат босқичида тўлов-контракт асосида таълим олади.











