Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
Жиззах вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Маълум бўлишича, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига унинг раҳбаридан 4,8 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.
Манбаларга кўра, мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, дастлабки тергов жараёнида ушбу шахснинг Жиноят кодексининг 167-, 209- ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам аниқлангани маълум қилинди.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026