Иқтисодиёт | 15:35 / 31.01.2020
6266
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди 

“Ўзбекинвест” ЭИСК” акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

Фото: uzbekinvest.uz

“Ўзбекинвест“ экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест“ экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди. 

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 

экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс хизматларни, шу жумладан харидорнинг кредити, қисқа муддатли дебиторлик қарзи, етказиб берувчининг кредити, тасдиқланган аккредитив, экспортчининг айланма маблағларини тўлдириш учун берилган кредит, экспорт факторингини ва экспортни суғурта билан қўллаб-қувватлашнинг бошқа инструментларини тақдим этиш; хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига киритиладиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг комплекс суғурта ҳимоясини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ бошқа суғурталаш турларини амалга ошириш; хорижий мамлакатларнинг экспорт-кредит агентликлари, суғурта ва қайта суғурта компаниялари билан тижорат ва сиёсий хатарларни суғурталаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;

халқаро, хорижий ва маҳаллий суғурта ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда суғурта ва қайта суғурта операцияларини амалга ошириш.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид