Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Қозоғистонга сабзавот ва мевалар етказиб беришда Хитой Ўзбекистонни ортда қолдирди. Ҳисобот даврида қўшни республикага Хитойдан импорт 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларгача қисқарди.
2025 йилнинг январ–сентябр ойи якунларига кўра, Қозоғистонга сабзавот ва мевалар импорти 3,2 фоизга ошиб, 559,7 млн долларга етган. Физик ҳажмда эса импорт 10,3 фоизга кўпайиб, 1,2 млн тоннани ташкил этган.
Қозоғистон деярли барча турдаги мева ва сабзавотларни импорт қилади. Асосий маҳсулотлар қуйидагилар: банан (49,5 млн доллар), картошка (46,3 млн доллар), помидор (42,7 млн доллар), узум (34,3 млн доллар), пиёз (32,2 млн доллар), олма (32,1 млн доллар), цитрус мевалар (31,2 млн доллар), шафтоли (2 6,6 млн доллар).
Мамлакатлар кесимида 2025 йилда асосий етказиб берувчи ўлароқ Ўзбекистон ўрнини Хитой эгаллаган. Ҳисобот даврида Хитойдан сабзавот ва мевалар импорти 39 фоизга ошиб, 181,7 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан етказиб бериш 12 фоизга камайиб, 128,6 млн долларга қисқарган.

Қозоғистон бозорида етакчининг ўзгариши Хитойдан картошка импорти (33,4 млн доллар, 136 минг тонна) ва узум олиб киришнинг икки баравардан кўпроқ ошгани (22,8 млн доллар, 34,9 минг тонна) билан изоҳланади. Шунингдек, Хитой Қозоғистонга сабзи етказиб беришни бошлаган, цитрус мевалар, ўриклар ва помидорлар импорти ҳам сезиларли даражада ошган. Физик ҳажмда Хитойдан импорт бир йил ичида 2,2 бараварга ошиб, 401 минг тоннага етган. Ўзбекистондан келтирилган маҳсулотлар ҳажми эса 360 минг тоннани ташкил этган.
Қайд этилишича, Хитой ва Ўзбекистон улуши Қозоғистонга келтириладиган барча мева-сабзавот импортининг қарийб 55 фоизига тўғри келади.
Умуман олганда, 2018 йилнинг 9 ойида Қозоғистонга Ўзбекистондан 310,9 млн долларлик сабзавот ва мевалар импорти амалга оширилган бўлса, бу кўрсаткич Хитойдан 65,4 млн доллар бўлган. Ўтган давр мобайнида қўшни республикага Ўзбекистондан экспорт 2,4 баробарга камайган бўлса, Хитойдан экспорт 2,8 баробарга ошган.
Мавзуга оид
09:19
Лиепая ва Клайпеда портлари орқали ўзбек маҳсулотлари Европага етказилиши мумкин
07:32
Рақамли хизматлар экспорти: қайси давлатлар энг кўп сотяпти?
12:15 / 13.12.2025
“Сунъий қуёшдан тоза энергия олмоқчимиз” – Хитойдаги “Илм ороли”да ишлаётган ўзбек тадқиқотчиси
23:24 / 12.12.2025