Ўзбекистон | 11:58 / 04.04.2019
6369
2 дақиқада ўқилади

Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритилади

Фото: REUTERS

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 113-банди учинчи хатбошиси (Нефть маҳсулотларини узоқ муддат масъул сақлашга қабул қиладиган ташкилотларда чиқмайдиган қолдиқ биринчи гуруҳ моддий бойликлари ҳисобига киритилмайди) чиқариб ташланади.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат лойиҳаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан келишилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид