Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспорт товарлари божхона қийматини расмийлаштириш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди
Адлия вазирлигида Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, экспорт товарларининг божхона қиймати декларацияси электрон ёки қоғоз шаклда расмийлаштирилади.
Фото: iStock
Адлия вазирлигида Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3711, 2025 йил 24 ноябр).
Йўриқномага асосан, божхона қиймати декларацияси электрон шаклда ёки қоғозда тўлдирилади. Декларациядаги маълумотлар тўғрилиги электрон шаклда — декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ), қоғоз шаклида эса шахсий имзоси билан тасдиқланади.
Божхона қиймати декларацияси 2 та асосий варақдан иборат:
- 1-варақ — декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли умумий маълумотлар;
- 2-варақ — товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ҳамда қиймат миқдорининг ҳисоб-китоблари.
Декларация тақдим этилгандан сўнг, божхона органи мансабдор шахси унинг тўғри тўлдирилганлигини, шунингдек, товарнинг эълон қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини дастлабки тарзда текширади.
Агар дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдори декларацияловчи шахсни дарҳол хабардор қилади. Камчиликлар бўлмаса, божхона қиймати декларацияси расмийлаштириш учун қабул қилинади.
Мазкур тартиб экспорт амалиётларини шаффофлаштириш, божхона қийматини тўғри белгилаш ва божхона расмийлаштируви самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:41
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
08:57 / 15.01.2026
1 трлн 145 млрд сўмлик товарлар ноқонуний муомаладан чиқарилди
08:40 / 10.01.2026