Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида маблағларни реал вақт режимида ўтказиш имконини берувчи тезкор тўловлар тизими 24/7 режимда ишлай бошлайди. Ўтказма жисмоний шахснинг банк мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка тақдим этиладиган топшириғи асосида амалга оширилади.
Марказий банк тезкор тўловлар тизими фаолиятини тартибга солувчи низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжат тизим иштирокчилари, тўловларни амалга ошириш тартиби, хавфсизлик талаблари ҳамда банклар ва тўлов ташкилотларининг мажбуриятларини белгилаб беради.
Низомга кўра, ТТТ - Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими ҳисобланиб, у орқали жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмаларни маблағ олувчининг мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имконини беради.
Тезкор тўловлар тизими жисмоний ва юридик шахслар ўртасида маблағларни реал вақт режимида ўтказиш имконини беради. Бунда тўловлар куннинг исталган вақтида, дам олиш ва байрам кунларида ҳам амалга оширилиши мумкин бўлади.
Низом лойиҳасида тизим операторининг ваколатлари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўловларни қайта ишлаш, хатоликларни бартараф этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари акс эттирилган. Шунингдек, тизимнинг узлуксиз ишлаши ва фойдаланувчилар маблағлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ҳам белгиланган.
Ҳужжатда Тезкор тўловлар тизимига тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва бошқа молиявий хизмат кўрсатувчи субъектларнинг уланиш тартиби ҳам назарда тутилган. Лойиҳага кўра, тизим орқали амалга ошириладиган операциялар ягона стандартлар асосида бажарилади.
Бир банк доирасида фақатгина битта банк ҳисобварағига телефон рақами боғланишига рухсат этилади.
Ўтказма жисмоний шахснинг банк мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка тақдим этиладиган топшириғи асосида амалга оширилади.
Ўтказмани амалга оширишда тўловчининг банк ҳисобварағидаги пул маблағи олувчининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Ўтказмани амалга ошириш жараёнида қўлланадиган маълумот алмашинуви, жумладан тўлов ҳужжатини қўллаш ТТТнинг техник ҳужжатида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, тўлов ҳужжатидаги тегишли майдонга тўловчининг хос рақами билан очилган банк ҳисобварағи, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) реквизити, фамилияси, исми ва шарифи тўлиқлигича автоматик тарзда киритилиши шарт.
Ўтказмалар иловада келтирилган схема бўйича узлуксиз 24/7 режимида амалга оширилади.
Ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 13 июнга қадар давом этади.
Мавзуга оид
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
15:38 / 26.05.2026