Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида ҳокимият машиналарига қандай сериядаги рақамлар берилгани маълум бўлди
Қашқадарё вилоятида ҳокимият машиналарига янги сериядаги рақамлар тарқатилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 29 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга кўра, 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли машиналар янги типдаги давлат рақамида ҳаракатланиши шарт.

Қайд этилишича, юқоридаги қарор ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига янги типдаги DAV серияли давлат рақамлари тарқатилган.
Маълумот учун, бундан аввал Қашқадарё вилоятида барча ҳокимиятларга тегишли машиналар QAA серияли давлат рақамлари билан ҳаракатланган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат органлари хизмат машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзуга оид
19:32 / 18.01.2026
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:37 / 05.12.2025